Ўзбекистон | 14:14 / 02.05.2020
45587
2 дақиқада ўқилади

ДТМ жорий йил тест топшириқлари соддалаштирилиши бўйича изоҳ берди

Президентнинг 2019 йилда қабул қилинган қарори асосида абитуриентлардан  жорий йил 5 та фан бўйича тест топшириқлари олиниши керак эди. Ҳозир мана шу фанлар миқдорини камайтириш бўйича келган таклифлар устида ҳам ишланяпти. 

Фото: KUN.UZ

Бугун, 2 май куни Давлат тест маркази директори Мажид Каримов АОКАда ўтказилган брифингда жорий йилги кириш имтиҳонларини соддалаштириш учун қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берди. 

«Тест маркази доимий равишда бундан олдинги йиллардаги тест топшириқлари бўйича мутахассислар фикри, келиб тушган эътирозлар ва абитуриентлар фикрларини ўрганиб, эътироз кўп тушган тест материалларини олиб ташлаш устида иш олиб боради. 

Бу йил эса карантин шароитини ҳисобга олиб тест топшириқларини соддалаштириш ишлари амалга ошириляпти. Президентнинг 2019 йилда қабул қилинган қарори асосида жорий йил 5 та фандан тест топшириқлари олиниши керак эди. Ҳозир мана шу фанлар миқдорини камайтириш бўйича келган таклифлар устида ҳам ишланяпти. Охирги ўзгаришлар маъқулланса, тахминан 10 кун муддат ичида ДТМ томонидан эълон қилинади», - деди Мажид Каримов онлайн брифингда. 

Бундан ташқари, Мажид Каримов жорий йилги ОТМларга кириш учун ўтказиладиган тест синовларида қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида ҳам маълумот берди. 

«Она тили ва адабиёт фани бўйича тавсия этилган бадиий адабиётлар бўйича саволлар кўпайтирилади, матнли манзаралар таҳлили: сўзларнинг маъноси, матндаги сўзлар ўрнига қўйилган ёки йўқлигини текшириш бўйича фан доирасидан четга чиқмаган ҳолда саволлар берилади. Шунингдек, чизма, расмлар, диаграммалардан фойдаланилади», - дея таъкидлади  Мажид Каримов. 

Мажид Каримов жорий йил ҳам абитуриентлар 3 ОТМни танлаш имконига эга эканликлари ҳақида айтиб ўтди. Фақат танлов қилишда абитуриентдан  таълим шакли ва тилини бир хил танлаш талаб этилади.

 
ДТМ жорий йил тест топшириқлари соддалаштирилиши бўйича изоҳ берди

ДТМ жорий йил тест топшириқлари соддалаштирилиши бўйича изоҳ берди 👉 https://kun.uz/48163085

Posted by Kun.uz on Saturday, May 2, 2020

 

Мавзуга оид