Ўзбекистон | 11:15 / 02.05.2020
38458
2 дақиқада ўқилади

ЙҲХББ таксичиларга йўловчи ташишга рухсат берилмаганини хабар қилди

ИИВ ЙҲХББ видеолавҳасида такси ҳайдовчиларига йўловчиларни ташишга ҳали рухсат берилмагани билдирилган.

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълум қилишича, такси ҳайдовчиларига йўловчиларни ташишга ҳали рухсат берилгани йўқ. Йўловчиларни ташиш учун такси ҳайдовчилари жаримага тортила бошланди.

«Етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи таксиларда йўловчиларни ташиш тақиқланган, аммо Тошкентдаги баъзи ҳайдовчилар, етказиб беришдан ташқари, одамларни ташиш билан шуғулланмоқда», - дейилади ЙҲХББ мультимедиа маркази видеолавҳасида.

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 30 апрелдан эътиборан фуқароларга иш жойига бориб келиш, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда соат 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан, велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат берилди.

Барча фуқароларга автомобилда йўловчилар билан ҳаракатланишга рухсат берилгани сабабли, такси хизматлари уларни ташиш бўйича фаолиятини тиклади.

Gazeta.uz’нинг ички ишлар идораларидаги манбалар орқали аниқлик киритишича, махсус комиссиянинг тасдиқланган баёнида «йўловчилар билан бирга» деган жумла мавжуд эмас. Комиссиянинг баёнлари тўлиқ эълон қилинмаган.

Мавзуга оид