Расман: АИ-80 маркали бензин нархи арзонлашди
Жорий йилнинг 3 май кунидан Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин нархи арзонлади. Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, айни пайтда бундай маркадаги бензин нархи 1 литри учун 4000 сўм сотилмоқда.
Таъкидланишича, президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йилнинг 4 апрел куни “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланган эди.
Мавзкур қарорга мувофиқ 1 майдан эътиборан АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди. Шунингдек, нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгилаб қўйилди.
Нефть нархи кескин қулади, энди Ўзбекистонда ҳам бензин арзонлашадими?
Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, бугун, 3 май кунидан эътиборан 4000 сўмдан сотувга чиқарилди. Шунингдек, дизель ёқилғисининг нархи ҳам арзонлашган.
Аввалроқ Kun.uz ўз манбаларига таяниб, АИ-80 маркали бензин нархи арзонлашиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 15 август куни АИ-80 маркали бензиннинг бир литри учун 4 500 сўм нархи белгиланган. Ўшанда бу маркадаги ёқилғи 500 сўмга оширилганди.
Эслатиб ўтамиз, 26 март кунидан Ўзбекистонда АИ-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилган эди. 29 апрель кунидан бошлаб бу маҳсулотнинг нархи 5500 сўм қилиб белгиланди.
Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» ёнилғи қуйиш шохобчаларида 13 апрелдан бошлаб АИ-91 маркали бензиннинг 1 литри 200 сўмга арзонлашиб, 5600 сўмдан сотила бошланиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:57 / 21.12.2024
Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этяпти
07:35 / 16.12.2024
Биржага чиқарилаётган бензин ҳажми тўрт баробар оширилди
09:35 / 10.12.2024
Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми икки баробар оширилади
15:18 / 20.11.2024