Ўзбекистон | 00:29 / 15.05.2020
282256
2 дақиқада ўқилади

Карантин 1 июнгача узайтирилди ва навбатдаги енгилликлар эълон қилинди

Республика махсус комиссиясининг 14 майдаги қарори билан Ўзбекистонда амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди.

15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади: 

«Қизил» тоифадаги ҳудудларда:

  • якка тартибдаги ҳунармандчилик;
  • автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш; 
  • электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш; 
  • ижара ва лизинг хизматлари; 
  • бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш.

«Сариқ» тоифадаги ҳудудларда «қизил» тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

  • риэлторлик фаолияти;
  • реклама ва маркетинг фаолияти;
  • хусусий бандлик агентликлари фаолияти;
  • меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;
  • парк ва истироҳат боғлари (аттракционлар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти. Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00дан 20-00га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади.

Тошкентда ҳам кун давомида стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилди

«Яшил» тоифадаги ҳудудларда «сариқ» ва «қизил» тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

  • очиқ сунъий қопламали спорт ўйингоҳлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
  • компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш) ва полиграфия хизматлари;
  • музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
  • ветеринария хизматлари;
  • биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.

Тошкентдан бир неча шаҳарга авиақатновлар ва йўловчи поездлари ҳаракати тикланмоқда  

Мавзуга оид