Жамият | 07:58 / 18.05.2020
10967
2 дақиқада ўқилади

Андижондаги ЙТҲда ҳайдовчилардан бири вафот этди, иккинчиси тан жароҳати олди

ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 16 май куни соат 18:20ларда Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Қияли МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 “Фарғона ҳалқа йўли”нинг 114-км.да йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1961 й.т. Э.Р. (эркак) “Ласетти” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолатда бошқараётиб, олдиндаги автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб, қаршисидан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1994 й.т. Б.М. (эркак) бошқарувидаги “ВАЗ-2102” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Тўқнашув натижасида, “ВАЗ-2102” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси, 26 ёшли Б.М. шифохонада вафот этган. “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси, 59 ёшли Э.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид