Ўзбекистон | 02:42 / 03.06.2020
14766
2 дақиқада ўқилади

Сардоба фожиасида 2390та уй яроқсиз ҳолга келган  – Қурилиш вазирлиги

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

2 июнь куни АОКА штабида ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги матбуот котиби Жамолиддин Қаландаров Сардоба фожиасида аҳолининг турар жойларига етган зарар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, бугунги кун ҳолатига 4435та хонадон талафот кўрган бўлиб, шулардан  2390таси яроқсиз, 2045таси таъмирталаб ҳолатдалиги аниқланган.

“Бугунги кунда  1814та уйда параллел равишда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда – Сардоба тумани бўйича 494та, Оқолтин тумани бўйича 668та, Мирзаобод тумани бўйича 652та.

Пудратчи корхоналар томонидан том ишлари деярли тугалланган, ром, дераза ва эшиклар ўрнатилган, пол ишлари, электр ишлари сантехника ва иситиш, ички ва ташқи пардозлаш, ташқи девор ўрнатиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда”, дейди Жамолиддин Қаландаров.

Маълум қилинишича, кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш, уларнинг туташ ҳудудини тиклаш ва ободонлаштириш учун жами 8,4 млрд сўм маблағ талаб этилади. Жумладан, уйларни таъмирлаш учун  4,6 млрд сўм, ободонлаштириш ишларига  3,8 млрд сўм сарфланиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид