Жаҳон | 17:49 / 22.06.2020
22640
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон пойтахтида барча боғчалар яна ёпилмоқда 

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида эпидемиологик вазият ва тарбиячиларнинг COVID-19’ни юқтириб олиш ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда, болалар боғчалари фаолиятини уларнинг мулк шаклидан қатъи назар (давлат ва хусусий) тўхтатишга қарор қилинди.

Фото: 24.kz

Coronavirus2020.kz хабарига кўра, 23 июндан бошлаб агар болаларни уйда қолдириш имкони бўлмаса, ота-оналардан бири масофавий иш режимига ўтиши керак.

Умуман олганда, карантин даврида болаларнинг умумий сонидан атиги 20 фоизи боғчаларга (давлат ва хусусий) борган. Кўрилаётган чоралар болаларнинг соғлиғини сақлаш ва инфекция тарқалиш хавфини камайтиришга қаратилган.

“Болалар боғчаларини қайта тиклаш шаҳардаги эпидемияга боғлиқ бўлади. Қаттиқ санитария меъёрларига қатъий риоя қилиш керак: ниқоб тақиш, қўлларга антисептик билан ишлов бериш, ижтимоий масофани сақлаш”, - дейилади хабарда.

Мавзуга оид