Жамият | 11:48 / 23.06.2020
4081
1 дақиқада ўқилади

1 июлдан ноширлик фаолияти учун лицензия талаб этилмайди

Ноширлик ва матбаа фаолиятларини бошлаш тартиби белгиланди. Эндиликда 1 июлдан ноширлик фаолияти учун лицензия, матбаа фаолияти учун рухсатнома талаб этилмайди. Тадбиркор ноширлик ёки матбаа фаолиятини бошлаганидан кейин 10 кун ичида Давлат хизматлари марказлари орқали АОКАга хабарнома юбориши етарли бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Унга кўра, 1 июлдан бошлаб ноширлик фаолияти учун лицензия, матбаа фаолияти учун рухсатнома талаб этилмайди.

Тасдиқланган тартибга кўра, эндиликда тадбиркор ноширлик ёки матбаа фаолиятини бошлаганидан кейин 10 кун ичида Давлат хизматлари марказлари (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига хабарнома юбориши кифоя бўлади.

Хабарнома юборилганидан кейин 1 иш кунида тасдиқнома электрон кўринишда хабардор қилувчига етказилади.

Шу билан бирга ноширлик ва матбаа соҳасида амалдаги қонунчилик талаблари сақлаб қолинади.

Мавзуга оид