Президент: «Тўғри гапни гапирган одам – ислоҳотларга хайрихоҳ»
Наманган шаҳрида вилоят ва туманлар ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар, ёшлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти.
– Кейинги пайтларда анъанага айланганидек, бир-биримиз билан очиқча гаплашиб, муаммоларни маҳаллалардан бошлаб туманлар миқёсида ўртага ташласак, шу асосда бир йилга режа қилиб олсак, ўйлайманки, ушбу йиғилишимиздан кўзланган натижага эришамиз. Энг катта мақсад-муддаомиз – одамларни рози қилиш. Шу боис бугун вилоят фаоллари, ҳар бир туман мутасаддилари ўзларининг таклифларини бериши керак. Келгуси йилга қандай режалар қиламиз, қандай имкониятларимиз бор, бугун шуларни гаплашамиз, – деди давлат раҳбари.
Президент жойларда ютуқлар борлигини, ўзгаришлар бўлаётганини, лекин булар ҳали бизнинг олган марраларга мос эмаслигини таъкидлади.
– Тўғри гапни гапирган одам – ислоҳотларга хайрихоҳ. Аччиқ гаплардан тўғри хулосалар чиқариб йўлимизни топиб олишга ҳаракат қилсак, энг катта маррамиз шу бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда эскича тушунчада қолиб кетган раҳбарлар йўқ эмаслиги қайд этилди. Пандемия шароитида юзага келган инқироз пайтида иқтисодиётни тиклаш жуда оғир масала экани, бу жойлардаги ижро органлари мутасаддиларидан катта масъулият талаб қилиши таъкидланди. Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича энг мақбул йўлни топиб, иқтисодиётни юргизиш, иш ўринлари яратиб, аҳолининг бандлигини таъминлаш энг катта масала бўлиб қолаётгани айтиб ўтилди.
Учрашувда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, соҳа ва тармоқларда янги лойиҳаларни амалга ошириш, инвестицияларни жалб қилиш, камбағалликни қисқартириш юзасидан вазифалар белгиланди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
07:34 / 23.12.2024
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
21:19 / 21.12.2024
Тадбиркор президентдан шахсга доир ва банк маълумотларини Cloud'да сақлашга рухсат беришни сўради
20:49 / 21.12.2024
“Таннархни тушириш – кенгайиш, ҳажмни ошириш билан бўлади” — Зафар Ҳошимов
18:40 / 21.12.2024