Ўзбекистон | 11:16 / 02.07.2020
10863
2 дақиқада ўқилади

Китоб геология миллий табиат боғи ташкил этилди

Президент “Табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат богини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Фото: turizm.kasaba.uz

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Китоб давлат геологик қўриқхонаси давлат муассасаси негизида табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат богини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги Китоб давлат геология қўриқхонаси давлат муассасаси негизида табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат богини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилади.

Давлат қўриқхоналари табиий объектлар ва мажмуаларни муҳофаза қилишнинг қаттиқ режимига эга бўлади, унинг ҳудудида ҳар қандай фаолият тақиқланади (илмий-тадқиқот фаолияти ва атроф табиий муҳит мониторингини юритишдан ташқари).

Табиат боғларининг ҳудудлари зоналарга ажратилган бўлиб, айрим  зоналарида аҳолининг истиқомат қилишига, юридик ва жисмоний шахсларнинг табиий объектлар ва мажмуаларга зарар етказмайдиган фаолиятига йўл қўйилади.

Мавзуга оид