Соғлиқни сақлаш вазирига яна икки ўринбосар тайинланди
Улуғбек Собиров ва Шоҳрух Шораҳметов Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 3 июлдаги тегишли қарорларига асосан Улуғбек Юсупхонович Собиров ва Шоҳрух Шотурғунович Шораҳметов Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.
Улуғбек Собиров 1974 йилда туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)нинг даволаш иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.
Тайинловга қадар Дерматология ва венерология илмий текшириш институтида турли лавозимларда ишлаган. 2013 йилдан айни пайтга қадар Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимида самарали фаолият юритиб келаётганди.
2018 йилдан буён Соғлиқни сақлаш вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Баҳодир Низомов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ўз лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнини Молия вазири ўринбосари Шоҳрух Шараҳметов эгаллаган.
Шоҳрух Шараҳметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У муқаддам Ўзбекистон Республикаси президенти Администрациясининг Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестицион ва ташқи иқтисодий сиёсатни амалга ошириш масалалари бўйича бўлинмасининг бош консультанти лавозимида ишлаган. Турли йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида, шунингдек, Молия вазирлигидаги турли лавозимларда фаолият кўрсатган. Молия – иқтисод соҳасидаги иш стажи 18 йил.
У 2019 йил майида Молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Бундан олдинроқ, Элмира Боситхонова Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда
19:59 / 09.07.2024