Жаҳон | 22:48 / 02.08.2020
25127
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг ёш бош вазир турмушга чиқди

Фото: Instagram/sannamarin

Финляндия бош вазири Санна Марин ўз маҳбуби билан муносабатларини никоҳ тўйи билан мустаҳкамлашга қарор қилди.

Дунёдаги энг ёш бош вазир ҳисобланувчи Марин футболчи Маркус Райкконенга турмушга чиқди. Эътиборлиси, Марин ўз турмуш ўртоғи билан 16 йилдан бери фуқаролик никоҳидан ўтган ҳолда яшаб келади. 

Тантанали маросим бош вазир қароргоҳида 1 августда бўлиб ўтган. Унга жуфтликнинг яқин қариндошлари ва танишлари, жами 40 киши таклиф этилган.

Жуфтлик 2 ёшли қиз фарзандни тарбиялаб келади.

Финляндия парламенти 34 ёшли Мариннинг номзодини бош вазир лавозимига 2019 йил 10 декабрда маъқуллаганди. Унинг номзодини 99 депутат қўллаб-қувватлаган, 77  депутат қаршилик билдирган. Натижада Марин дунёдаги ва Финляндия тарихидаги энг ёш бош вазирга айланган. Бунгача дунёдаги энг ёш бош вазир номи Украина бош вазири, 35 ёшли Алексей Гончарукка тегишли бўлган. 

Умуман олганда, Санна Марин ҳукуматида аёллар кўпчиликни ташкил қилади: 19 вазирдан 12 нафари аёл кишилардир. Шунингдек, Финляндиянинг энг йирик беш партиясидан тўрттасига аёллар етакчилик қилади. 

Мавзуга оид