Ўзбекистон | 13:23 / 05.08.2020
34851
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда 3 баллик зилзила кузатилди
5 август, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 13:18да Тожикистон ҳудудида кучли зилзила юз берди. Ўзбекистон пойтахтида 3 баллик ер ости силкиниши сезилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, зилзила координаталари: 40,2 градус шимолий кенглик; 70,84 градус шарқий узунлик. Тошкентгача масофа 181 километр жанубий-шарқий йўналишда жойлашган бўлиб, магнитуда – 5, чуқурлик – 10 километр.
Зилзила Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида қайд этилган:
- Тошкент: 181 км, 3 балл.
- Наманган: 113 км, 4 балл.
- Андижон: 143 км, 3 балл.
- Фарғона: 83 км, 4 балл.
- Гулистон: 177 км, 3 балл.
- Жиззах: 255 км, 3 балл.
- Самарқанд : 336 км, 2 балл.
- Термиз: 453 км, 2 балл.
- Қарши: 458 км, 2 балл.
- Навоий: 464 км, 2 балл.
Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни Афғонистонда, 16 июль куни Тожикистонда юз берган 4,7 ва 4,2 балли зилзилалар кучи Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилганди.
Мавзуга оид
15:52 / 09.09.2024
Марокашдаги зилзилага бир йил тўлди. Аҳоли ҳануз чодирларда яшаб, ҳукумат ваъда қилган ёрдамни кутмоқда
07:30 / 09.09.2024
Тошкентда ер силкиниши содир бўлди
07:10 / 24.08.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғонада сезилди
23:29 / 15.08.2024