«Ўзбекнефтгаз»да раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди
Музаффар Файзиев Тижорат департаменти бошлиғи, Хушнуджон Маҳмудов Нефтни қайта ишлаш, нефт-кимё, нефт маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан Музаффар Файзиев Тижорат департаменти бошлиғи этиб тайинланди.
Музаффар Файзиев шу кунга қадар “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Нефтни қайта ишлаш, нефт-кимё, нефт маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
У Ҳисоб палатаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари, “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамиятида бошқаруви раиси лавозимида ҳам ишлаган, дейилади “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан Хушнуджон Маҳмудов Нефтни қайта ишлаш, нефт-кимё, нефт маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.
Хушнуджон Маҳмудов шу кунга қадар “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Иқтисод ва режалаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
У Туркиянинг Ўзбекистондаги хорижий компанияси ва Чехия давлати билан ҳамкорликдаги қўшма корхонада бизнесни ривожлантириш бўйича менежери бўлиб ҳам ишлаган.
Меҳриддин Абдуллаевнинг яна бир буйруғига асосан Жавоҳирбек Анваров Иқтисод ва режалаштириш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.
Жавоҳирбек Анваров шу кунга қадар “Ўзбекнефтегаз” акциядорлик жамияти Бизнес режалаштириш ва иқтисодий таҳлил бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Лойиҳа ва импорт шартномаларни мажмуавий экспертиза маркази”, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ривожлантириш вазирлиги қошидаги “Лойиҳа ва импорт шартномаларни мажмуавий экспертиза маркази”да турли лавозимларда ишлаган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024