Спорт | 07:31 / 16.08.2020
72373
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги 10-ғалабасини қўлга киритди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) ўзининг навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 16 август тонгида никарагуалик Уистон Кампосга (31-8-6 , 19 КО) қарши ўтказди.

Фото: instagram.com/shakhram__giyasov

Ўзбекистонлик боксчи учинчи раунд охирида рақибини нокаутга учратди.

Шу тариқа Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги ўнинчи жангида 10-ғалабасини қўлга киритди.

У сўнгги марта 2019 йилнинг августида Мексикада рингга кўтарилиб, колумбиялик собиқ жаҳон чемпиони Дарлис Пересни (33-4-2, 21 КО) мағлуб этган ва WBA International чемпионлик камарини ҳимоя қилганди. 

У навбатдаги жангини мексикалик Франциско Рохога қарши ўтказиши режалаштирилганди, аммо Рохода коронавирус аниқлангани сабаб, рақиб ўзгарганди.

Мавзуга оид