Спорт | 23:43 / 17.08.2020
4847
1 дақиқада ўқилади
«Барселона» Сетьеннинг истеъфосини эълон қилди
Испаниянинг «Барселона» клуби жамоа бош мураббийи Кике Сетьенни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар қилинган.
«Директорлар кенгаши келишган ҳолда Кике Сетъенни истеъфога чиқаришга қарор қилди. Янги мураббий яқин кунларда эълон қилинади.
Кике Сетьен 13 январдан буён «Барселона» бош мураббийи бўлиб ишлаётганди. Унинг қўл остида 7 ой ўйнаган жамоа 25 та ўйинда майдонга тушиб, 16 марта ғалаба қозонди, 4 та дуранг ўйнади ва 5 марта мағлуб бўлди», деб ёзилган расмий баёнотда.
«Барселона» бош мураббийи бўлиш учун асосий номзод сифатида жамоанинг собиқ футболчиси Рональд Куман қаралмоқда. Шунингдек, Маурисио Почеттино, Массимилиано Аллегри ва Тьери Анри варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.