Жаҳон | 14:47 / 26.08.2020
6302
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталар ишлаб чиқармоқчи

Майкл Помпео шунингдек, Пекин ҳукуматини коронавирус тарқалишининг олдини олишда етарлича чора кўрмаганликда айблади.

Фото: Reuters

Қўшма Штатлар ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталар ишлаб чиқаришни кўзламоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео маълум қилди.

"Бугун президент Трамп шарофати билан НАТО кучайди, Украина мудофаа қуроллари тизимига эга, Америка эса Россия тажовузини тўхтатиб туриш учун ракеталар ярата олиш мақсадида зарарли шартномадан чиқиб кетди", - деди Помпео.

У бундан ташқари, яна бир бор Хитойни танқид қилди. Помпео Пекин ҳукуматини коронавирус тарқалишининг олдини олишда етарлича чора кўрмаганликда айблади.

"Трамп Хитойни вирусни яширганлиги, ўлим ва Америка ҳамда бутун дунёда иқтисодий бузғунчилик тарқатгани учун жавобгарликка тортди. У адолат ғалаба қозонмагунича тўхтамайди", - деди АҚШ давлат котиби.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон "Америкадаги ўзини дипломатлар деб кўрсатадиган Хитой коммунистик партиясининг жосуслари қамоққа ташланиши ёки ўз мамлакатларига жўнатиб юборилишига" эришади.

Мавзуга оид