Ўзбекистон | 19:11 / 17.09.2020
43544
1 дақиқада ўқилади

Бош прокурор ўринбосарларидан бири Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги ПФ-6063-сонли фармони билан Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Саидлазиз Саидкаримов 1982 йил Тошкент вилоятида туғилган. 2002 йил Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

С.Саидкаримов 2002-2009 йилларда Сирдарё вилояти прокуратураси тизимида турли вазифаларда ишлаган. 2009-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

2018 йил февралдан буён Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Бундан аввалроқ 2019 йил сентябридан буён Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлган Баҳодир Туробов палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид