Хабаровскда яна Сергей Фургални қўллаб-қувватлаш учун намойиш ўтказилди
Бугун, 26 сентябрь куни Россиянинг Хабаровск вилоятида қўлга олинган собиқ губернатор Сергей Фургални қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди. Унда 2 мингдан кўпроқ одам қатнашгани айтилмоқда.
Намойишлар Сергей Фургал губернаторликка сайланганининг икки йиллиги муносабати билан ўтказилган. Намойишчилар одатдагидек Хабаровск ўлкаси ҳукумат биноси яқинидаги Ленин майдонида тўпланишган. Улар аввалига шаҳар мэри Сергей Кравчукнинг истеъфосини талаб қилиб, кейинчалик Владимир Путиннинг манзилига танқидли чақириқларни айтишган. Майдонда бошланган намойишлар шаҳар кўчалари бўйлаб давом этган.
Олдинги ҳафталардаги шанба кунларида ҳам намойишлар бўлиб ўтган ва бугун одам ўтган ҳафтадагига қараганда кўпроқ тўплангани айтилмоқда. Хабаровск вилоятининг вақтинча губернатори бўлиб турган Михаил Дегтярев маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тартибни сақлаш топшириғини берган.
Выражение «Суббота в Хабаровске» за два месяца уже стало нарицательным. Посмотрим в прямом эфире, как сегодня пройдёт традиционное кормление голубей на главной площади города: https://t.co/EnyUZmAMFn pic.twitter.com/33zUzRDIJb
— Штаб Навального в Хабаровске (@teamnavalnykhv) September 26, 2020
«Икки ойдан буён намойишчилар кўчалардаги машиналар ҳаракатига халақит бермоқда, йўллар ёпилмоқда, ҳайдовчилар асабий сигнал чалмоқда. Бу қўпол қоида бузиш ҳисобланади. Нимадир икки ой давом этса, у одамлар учун одатга айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Кейин навбат бошқа қонунбузарликларга келади», деб Дегтяревнинг сўзларини келтирган Dvhab.ru сайти.
9 июль куни Хабаровск ўлкасининг сайланган губернатори Сергей Фургал ишга кетаётганда ФСБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, қўлга олинганди. У 15 йил аввал содир этилган қотилликнинг ташкилотчиси сифатида гумонланмоқда. ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский Фургал қўлга олинган куни у қўйиб юборилмаса, партиясини Думадан олиб чиқиб кетишини маълум қилганди.
Сергей Фургал қўлга олинганидан кўп ўтмай Хабаровск ўлкасида норозилик намойишлари бошланди. Одамлар ўзлари сайлаган губернатор қўйиб юборилишини талаб қилишди. Кейинчалик намойишлар Россиянинг бошқа ҳудудларида ҳам ўткалилди. Михаил Дегтярев Хабаровскнинг вақтинча Губернатори бўлгани одамлар орасида навбатдаги норозилик тўлқинини келтириб чиқарганди.
Мавзуга оид
19:17
Озарбойжон самолёти Россия ракетаси сабабли ҳалокатга учраган – Euronews
11:34
Қора денгизни қоплаган мазут доғининг коинотдан кўриниши — фото
11:27
Россияда фуқаролар пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилади
10:30