Ўзбекистон | 12:29 / 21.10.2020
5763
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Ўзмиллийбанк» ва Visa International'дан «Яшил акция»!

Яқинда «Ўзмиллийбанк»нинг Visa International халқаро тўлов тизими билан комиссиясиз Visa Direct ўтказмалари бўйича қўшма акцияси якунланган эди. Бироқ банк Visa билан ҳамкорликда навбатдаги совринли қўшма акцияни бошлаб юборди.

Янги акция «Ўзмиллийбанк»нинг Visa карталари эгалари ўртасида 2020 йил 15 октабрдан 2021 йил 31 мартгача ўтказилади. Унда Visa тўлов карталарининг барча турлари жалб қилинган – Virtual, Classic, Gold, Platinum, Milliy Bank-MAK Visa Gold кобренд картаси, Milliy Bank-MAK Visa Platinum картаси, Infinite.

Акциянинг ҳар ойлик ўйинларида иштирок этиш учун карта эгалари 10 ва ундан ортиқ АҚШ доллари миқдоридаги қийматда транзакцияларни амалга ошириши керак. Бу савдо-сервис корхоналари терминалларида ёки интернет тармоғида товарлар/хизматлар учун тўловлар, бошқа банкка Visa Direct сервиси ёрдамида ўтказмалар бўлиши мумкин. Акцияда банкоматлар ва терминаллар орқали нақд пул маблағларининг конверсиялари ва ечиб олинишлари бўйича транзакциялар ҳисобга олинмайди. Акция ғолиблари random.org сервиси ёрдамида аниқланади.

Оралиқ акцияларда қуйидаги совринлар ўйналади:

  • 1-ўрин - электромопед;
  • 2-ўрин - электровелосипед;
  • 3-ўрин - спортзалга абонемент;
  • 4-ўрин - велосипед;
  • 5-ўрин - гироскутер.

Акция ўтказиш даврининг якунида бош соврин – электромобил ўйналади. Акция бошланишидан бошлаб 100 ва ундан ортиқ АҚШ доллари қийматида транзакцияларни амалга оширган Ўзмиллийбанк Visa карталарининг эгалари ўйин иштирокчиси бўлади.

Акцияни тайёрлашда ва совринларни танлашда сийқаси чиққан ноутбуклар, планшетлар ва смартфонлардан бироз четлашишни истадик. XXI аср учун соғлом турмуш тарзи мавзуси сўзсиз долзарб ҳисобланади, чунки экология ёмонлашиши тенденциялари, замонавий турмушнинг суръатлари одамларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳозирги кунда мамлакат аҳолисини ва айниқса ёшларни спорт билан шуғулланишга қизиқтириш, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, экологик маданият ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жуда муҳим ҳисобланади.

Шундай қилиб, экологияни сақлаш, спортни ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга ўзимизнинг катта бўлмасада ўз ҳиссамизни қўшиш ғояси туғилди. Юқорида санаб ўтилганларнинг бир тимсоли сифатида ажойиб мукофотлар билан «Яшил акция» пайдо бўлди.

«Ўзмиллийбанк» барчани акцияда иштирок этишга таклиф қилади ва омад тилайди!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид