Жаҳон | 17:31 / 30.10.2020
21497
2 дақиқада ўқилади

Алишер Усмонов Сардинияга 500 минг евро хайрия қилди

Усмоновнинг сўзларига кўра, у 30 йилдан буён ёзни ҳар йили Сардинияда ўтказади. У 2018 йил сентябрда Сардиниянинг Арцакена коммунаси фахрий фуқаросига айланган.

Фото: Bloomberg

USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Италиянинг Сардиния регионига 500 минг евро ажратди. Бу ҳақда миллиардернинг Сардиния президенти Кристиан Солинасга йўллаган мактубига асосланиб Tiscali нашри хабар берди.

«Менинг камтарона ҳиссам – бу Сардинияда пандемиядан жабрланганлар ва унга қарши курашаётганлар учун қилишим мумкин бўлган энг кичик ёрдам. Сардиния ҳукуматига бу ишда ёрдам бериш учун чин кўнгилдан 500 минг евро тақдим этаман. Бу пулларни ватандошларингизнинг саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилиш бўйича чоралар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун сарфлашингизни сўрайман», — дейилади Усмоновнинг мактубида.

Усмонов Сардинияда кўчмас мулкка эга. Бизнесмен Forbes журналига берган интервьюсида Сардинияга мунтазам келишини айтганди. Усмоновнинг сўзларига кўра, у 30 йилдан буён ёзни ҳар йили Сардинияда ўтказади. У 2018 йил сентябрда Сардиниянинг Арцакена коммунаси фахрий фуқаросига айланган.

L'Unione Sarda нашрининг ёзишича, миллиардер пандемия бошланган вақтдаёқ регионга коронавирусга қарши курашиш учун маблағ ажратган.

Алишер Усмонов аввалроқ Россия ва Ўзбекистонга ҳам коронавирусга қарши курашиш учун маблағ ажратганди.

Мавзуга оид