Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Музафар Файзиев Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Музаффар Файзиев 1979 йили Пскент туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – маркетолог, молиячи.
У меҳнат фаолиятини 2000 йили Тошкент вилояти молия бошқармаси ҳисобхона бўлими 1-даражали иқтисодчиси вазифасидан бошлаган. Шундан сўнг мазкур бошқармада бош эксперт, бош иқтисодчи, бўлим бошлиғининг ўринбосари вазифаларида ишлаган. Шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижро этувчи дирекцияси, Тошкент вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси, Тошкент вилояти молия бошқармаси раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.
Музаффар Файзиев Ҳисоб палатаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида ҳам масъул лавозимларда ишлаган. У жорий йил августидан бери «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ Тижорат департаменти бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
- Эслатиб этамиз, Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Баҳодирбек Муллахонов октябрь ойида вафот этган эди.
Мавзуга оид
23:07 / 21.12.2024
Тошкент вилоятида чиқинди полигонлари хизмат нархи оширилади
16:16 / 17.12.2024
Тошкент вилоятида 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
20:14 / 16.12.2024
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
21:41 / 14.12.2024