Жаҳон | 12:39 / 04.11.2020
44843
2 дақиқада ўқилади

Трамп: «Биз бу сайловларни ютдик»

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп Вашингтонда ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилиб, сайловларда ғалаба қозонганини айтди.

«Биз катта байрамга тайёрланяпмиз. Натижалар жуда ажойиб. Яна такрорлайман, биз тантанага ҳозирланяпмиз. Кўз олдимизда бўлаётган воқеалар жуда ажойиб. Шу ўринда мени қўллаганларни олқишламоқчиман. Сизни қандай қилиб олқишламаслик мумкин?

Шу ўринда бизнинг овозларимизни ўғирлашмоқчи бўлишаётганини айтмоқчиман. Бироқ штатлардаги фарқнинг катталигини қаранг, республикачиларнинг овозини шунчаки олиб қўйиб бўлмайди. Демократлар бизга ета олмайди. Мен ғалабага ишоняпман.

Биз ўзимиз кутмаган штатларда ютдик, Пенсилванияда ғалаба қозоняпмиз, Жоржия ва Шимолий Каролинада ҳам ғолиб бўлдик. Биз ҳатто Мичиган, Висконсинда ғалаба қозоняпмиз. Тўғриси, бизга ғалаба учун бу штатлардаги ғалаба ҳам керак эмас.

Биласизми, мен бу чиқишимда аслида ғалабам ҳақида эълон қилишим керак эди, бироқ овозларни санаш чўзилиб кетди. Бу сайловда катта фирибгарлик бўлиши мумкин. Агар сайлов участкалари ёпилгач, овозлар қабул қилинса, бундай ҳолатда Олий судга мурожаат қиламиз. Биз бу сайловларни ютдик», деди Трамп Оқ уйда чиқиш қилар экан.

Сўнгги прогнозларга кўра, Жо Байден олдинда бормоқда: 244-217. Бироқ The Washington Post'га кўра, ҳисоб 219 га 213, Байден фойдасига. Агар Трамп айтганидек Пенсилванияда ғалаба қозонса, ҳисоб унинг фойдасига ўзгариши ҳам мумкин. АҚШ президенти бўлиш учун эса 270 вакилнинг овози керак.

Мавзуга оид