Бухоро вилоятига янги раҳбар тайинланди
Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Бугун, 7 ноябрь куни, Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Сенат аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов айни пайтга қадар “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келган Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги тўғрисидаги президент фармонини ўқиб эшиттирди.
Вилоятга етакчилик қилиб келаётган Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
Маълумот учун, Ботир Зарипов 1969 йил 20 ноябрда Ғиждувон туманида туғилган. 1997 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 1997-1998 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Бухоро бўлинмаси Юридик ва жисмоний шахсларни кредитлаштириш бўлими бошлиғи, 1998 йилда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Бухоро бўлинмаси Қоровулбозор филиали қурилиши бошлиғи, 1998-2005 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Бухоро бўлинмаси Қоровулбозор филиали бошқарувчиси, 2005-2006 йилларда Марказий банк Бухоро вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - Инкассация бошқармаси бошлиғи бўлган.
У 2006 йилда Марказий банкнинг Бухоро вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2006-2008 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Бухоро бўлинмаси бошқарувчиси, 2008-2012 йилларда Марказий банк Бошқаруви раисининг ўринбосари, 2012-2013 йилларда Марказий банкининг Нобанк кредит ташкилотларини назорат қилиш ва тартибга солиш департаменти директори, 2013-2015 йилларда Марказий банк Кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаменти директори, 2015-2016 йилларда АТ “Агробанк” Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2016-2019 йилларда “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган.
2019 йил 4 апрелдан эса янгидан ташкил этилган “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Бошқаруви раиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Жорий йилнинг август ойи охирларида Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов 66 ёшида вафот этди. Унда коронавирус инфекцияси тасдиқланганди.
28 август куни Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Фарҳод Умаров вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024