Ўзбекистон | 15:42 / 03.12.2020
57540
2 дақиқада ўқилади

2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президент “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Фармонга мувофиқ, 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

2 сентябр – пайшанба;

3 сентябр – жума.

Шунингдек, 2021 йил 2 январ – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябр – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

Аввалроқ, 2021 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш тўғрисида президент фармони лойиҳаси эълон қилинганди.

Бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини икки иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. 

Ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга қўшимча дам олиш куни қўшилади.

Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Мавзуга оид