АҚШда ҳайдовчисиз электротрактор ишлаб чиқарилди
Электротрактор ҳайдовчисиз бошқарилиши, ҳосил ҳақидаги маълумотларни йиғиши ҳамда таҳлил қилиши ва смартфон орқали ишлаши мумкин.
Калифорнияда Monarch Tractor компанияси Smart технологияси асосидаги дунёдаги биринчи электр тракторни намойиш этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Электротрактор ҳайдовчисиз бошқарилиши, ҳосил ҳақидаги маълумотларни йиғиши ҳамда таҳлил қилиши ва смартфон орқали ишлаши мумкин. Тракторнинг қуввати 40 от кучига эга.
Ундан вездеход сифатида, далада эса электрогенератор сифатида фойдаланса бўлади.
Трактор эгаси смартфони орқали бажарилган ишлар ва метеорологик шароитлар тўғрисида маълумот олиши мумкин.
Monarch Tractor нархи 50 минг долларни ташкил этади. Трактор 2021 йил кузидан сотувга чиқади.
Мавзуга оид
20:34 / 27.09.2024
Зеленский Ню Йоркда Трамп билан учрашди
18:31 / 27.09.2024
“100 млн долларлик газнинг ҳавога учиши тўхтайди” — АҚШ компанияси Ўзбекистонда газ тармоқларини таъмирламоқда
22:34 / 26.09.2024
АҚШ ва Европа Путиннинг янги ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди
07:30 / 26.09.2024