Фан-техника | 20:05 / 28.12.2020
10273
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi Mi 11 флагманини тақдим этди

У Qualcomm Snapdragon 888 процессори ўрнатилган илк смартфон ҳисобланади. Қурилманинг минимал конфигурацияси саккиз гигабайт оператив ва 128 ёки 256 гигабайт доимий хотирага эга.

Фото: Xiaomi

Xiaomi компанияси Mi 11 туркумидаги флагман смартфонлари тақдимотини ўтказди.

Смартфон 6,81 дюймли OLED-экран билан жиҳозланган бўлиб, HDR10+ технологиясини қўллаб-қувватлайди.

У Qualcomm Snapdragon 888 процессори ўрнатилган илк смартфон ҳисобланади. Қурилманинг минимал конфигурацияси саккиз гигабайт оператив ва 128 ёки 256 гигабайт доимий хотирага эга. 

Mi 11 108, 13 ва 5 мегапикселли учта камера билан жиҳозланган. Унинг аккумулятори ҳажми 4600 миллиампер-соатга тенг.  

Саккиз гигабайт тезкор ва 256 гигабайт доимий хотирага эга Mi 11 нархи 3999 юан (613 доллар) деб баҳоланмоқда. Унинг глобал сотуви қачондан бошланиши ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Мавзуга оид