Ўзбекистон | 08:46 / 06.01.2021
5347
1 дақиқада ўқилади
ЙҲХББ йўл ҳаракати қатнашчиларини музламалар тўғрисида огоҳлантирди
Республика ҳудудида об-ҳаво шароити ўзгариб, қор ёғганлиги айни вақтларда музламаларни юзага келтирмоқда, деб хабар беради ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси.
Шу сабабли, ҳайдовчилардан:
- қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланиш;
- газ ва тормоз тепкисини кескин босмаслик;
- пиёдаларга эътиборли бўлиш, пиёдалардан эса йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмаслик, эҳтиёткор бўлиш сўралган.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз, совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республикада баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража совуқ бўлади.
Мавзуга оид
11:20 / 04.06.2024
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимини уриб тан жароҳати етказган шахс қамоққа олинди
20:41 / 13.05.2024
Хоразмда ЙПХ ходимидан йўловчилари билан бирга қочган таксичи жазоланди
16:31 / 02.05.2024
Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди
15:15 / 02.05.2024