Фан-техника | 21:27 / 07.01.2021
6906
1 дақиқада ўқилади
Samsung батарейкасиз ишловчи телевизор пултини тақдим қилди
Samsung Electronics компанияси ўз тарихидаги илк виртуал тақдимот First Look’да 2021 йилда ишлаб чиқарадиган янги телевизорларини тақдим қилди. Эътиборлиси, компания атроф-муҳит ҳақидаги қайғуриши сабабли янги телевизорларини қуёш батарейкаларида ишловчи янги пултлар билан жиҳозлашга қарор қилди.
Янги телевизорларнинг бошқарув пултини сунъий ёки табиий ёруғликдан ёхуд USB ёрдамида қувватлаш мумкин.
Таъкидланишича, бундай ечим эвазига кейинги 7 йил давомида ААА туридаги 99 млнта батарейканинг чиқиндига чиқарилиши қисқаради. Пултларни тайёрлашда қайта ишланган идишлардан олинадиган пластик қўллаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
19:00 / 29.08.2024