Раҳмонбек Усмонов вазир ўринбосарлигига тайинланди
Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, шу вақтгача Юнусобод туманига раҳбарлик қилиб келаётган Раҳмонбек Усмонов транспорт вазири ўринбосари этиб тайинланди.
«Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинлансин», дейилади президентнинг 14 январ кунги қарорида.
Раҳмонбек Усмонов транспорт вазири ўринбосари лавозимда 5 январ куни ишдан олинган Даврон Деҳқонов ўрнида иш бошлайди.
Маълумот учун, Раҳмонбек Усмонов 1960 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1982 йил Тошкент автомобил йўллари институтини тамомлаган. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
У 2001-2003 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ўринбосари, 2003-2005 йилларда Яккасарой тумани ҳокими, 2005-2011 йилларда Тошкент шаҳри ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалик, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2011 йил февралидан 2012 йил мартига қадар Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи бўлган. 2012–2018 йилларда эса Тошкент шаҳри ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.
2018 йил апрел ойида Тошкент шаҳри ҳокимлигини тарк этиб, 2018 йил октябрига қадар Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлган. У 2018 йил октябридан буён Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманига ҳокимлик қилиб келаётганди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024