Қаршида вояга етмаган болаларини муттасил қийнаб келган ота қамоққа олинди
Қарши шаҳрида вояга етмаган икки ўғлига ўлдириш билан таҳдид қилган ота устидан жиноят иши қўзғатилди. Болалар ижтимоий ҳимояга олинган.
Kun.uz ҳолат юзасидан бугун, 21 январь куни хабар берган эди. Унда Қарши шаҳрининг Каманди маҳалласида ота вояга етмаган икки фарзандини ҳақоратлаб, ўлдириш билан қўрқитаётгани маълум қилинганди.
Қашқадарё вилояти прокуратураси хабарига кўра, вилоят прокурори Эркабой Тожибоев мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида вояга етмаган икки болани бувиси билан бирга вилоят прокуратурасига таклиф қилиб, суҳбатлашган.
Аниқланишича, болалар отаси томонидан муттасил қийнаб, уриб, ҳақоратлаб келинган.
Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а” банди (вояга етмаган шахсни муттасил қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ота А.Р. қамоққа олинди.
«Вояга етмаган шахслар ижтимоий ҳимояга олиниб, тергов ҳаракатлари юзасидан назорат ўрнатилди», – дейилади хабарда.
А.Р. эндиликда 360–480 соат мажбурий жамоат ишлари, 2–3 йил ахлоқ тузатиш ишлари, 2–4 йил озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга оид
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024
Тахтиқорача довонида Cobalt’ни тош босиб қолди. Қурбонлар бор
18:06 / 17.10.2024
Қашқадарёда судя ёрдамчиси ўзини ишдан бўшатган суд раиси устидан шу судга даъво киритди
13:07 / 09.07.2024