Ўзбекистон | 13:51 / 22.01.2021
18663
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди

Кеча мамлакат кўчаларида баҳорги об-ҳаво ҳукм сураётган эди. Ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 10-12 даражага юқори бўлди, лекин кечаси шамол кучайди ва қор ёғиши бошланди, баъзи жойларда шамол 25-30 м/с гача кучайди ва ҳарорат кескин пасайди. 

Фото: KUN.UZ

«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун мамлакатнинг барча ҳудудлари Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудидан кириб келган совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Кун давомида аксарият ҳудудларда қор ёғиши кузатилади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати 2-5 даража совуқ бўлади.
     
Эртага Ўзбекистон ҳудудида совуқ атмосфера фронти таъсири сақланиб туради, республиканинг шимолий ва шарқий ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуқни, кундузи 0-5 даража совуқни ташкил этади.
     
Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси 5-10 даражагача совуқ кузатилади, кундузи ҳаво бироз манфий қийматларгача исийди ва 0-3 даража илиқ атрофида бўлади.
     
Шу кунларда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 8-10 даражага паст бўлади.

Мавзуга оид