Ўзбекистон | 13:53 / 28.01.2021
49304
1 дақиқада ўқилади
Президент: Битта вилоят ҳокими ва битта вазирни шу ҳафта ишдан оламан
Ўзбекистонда вилоят ҳокимларидан бири ва вазирлардан бири ишдан бўшатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 27 январь кунги селекторда маълум қилди.
«Битта вилоят ҳокими, битта вазирни бу ҳафта ишдан оламан. Ноинсофлиги учун ишдан оламан. Аравани тортмагани учун. Эшитасизлар ҳали», – деди давлат раҳбари.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, Мирзиёев ишдан олинадиганлар ўрнига ёш кадрлар тайинланишини қўшимча қилган.
«Бош вазирга ўнта вазирни ишдан олишимиз керак деганман. Иккитаси ишдан олинди, лекин бу ҳали етарли эмас», – таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январида коммунал хизматлар вазири ва олий таълим вазири ўзгарган эди.
Мавзуга оид
19:45 / 06.02.2024
Электромобил тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди
19:10 / 22.01.2024
Президентга спортдаги натижалар ва режалар бўйича ахборот берилди
19:05 / 22.01.2024
«Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» ташкил этилади
09:47 / 19.01.2024