Facebook «ақлли» соат ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Манбаларнинг айтишларича, «ақлли» соатлар Android операцион тизимида ишлайди. Бундан ташқари, Facebook ўз операцион тизими устида ишламоқда.
Facebook компанияси 2022 йилдан бозорга чиқарилиши режалаштирилган «ақлли» соат устида ишламоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Information нашри хабар берди.
Манбаларнинг сўзларига кўра, соат Facebook сервислари орқали хабар жўнатиш, фитнес ва саломатликни назорат қилиш функцияларидан фойдаланиш имконини беради.
Нашрнинг ёзишича, Facebook «ақлли» соатлари уяли алоқа орқали ишлайди. Компания шунингдек, соатга тиббиёт ва фитнес-компаниялари хизматларига уланиш имкониятини беришни режалаштирган.
«Ақлли» соатлар Android операцион тизимида ишлайди. Бундан ташқари, Facebook ўз операцион тизими устида ишламоқда, деган манбалар.
The Information нашрининг ёзишича, Facebook «ақлли» соатларининг биринчи версиясини 2022 йилда, иккинчи авлод соатларини эса 2023 йилда чиқаради.
Мавзуга оид
22:51 / 05.03.2024
Facebook ва Instagram бутун дунё бўйлаб вақтинча ишламай қолди
21:32 / 01.02.2024
Цукерберг ижтимоий тармоқлар қурбони бўлган ўсмирларнинг ота-онасидан узр сўради
18:54 / 20.05.2023
Instagram ёзда Twitter муқобилини ишга туширмоқчи
09:48 / 18.03.2023