Сенат раиси Қўйлиққа бориб, мардикорлар билан учрашди
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳрининг туманларида сайёр қабуллар ўтказмоқда. 27 март куни ишчи гуруҳ Яшнобод ва Бектемир туманларида бўлди.
Танзила Норбоева бу туманлардаги кунлик ишчилар маркази фаолиятига эътибор қаратди.
Сенат раиси «Қўйлиқ» бозори ҳудудидаги мардикор бозоридаги ишчилар билан суҳбатлашган, уларни қийнаётган муаммоларни тинглади.
«Шу ернинг ўзида улар назоратга олиниб, тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди», – дейилади Сенат матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Kun.uz мардикорлар ҳақида ҳикоя қилувчи видеоматериал эълон қилган эди. Унда мардикорликка чиқувчи эр-хотин ишсизлик ва уйсизликдан қийналаётганлари ҳақида сўзлаб берган.
Мавзуга оид
23:49 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг миграция сиёсатини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам иштирок этади
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
17:03 / 25.11.2024
Ўзбекистонда «Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик» тадбирларига старт берилди
16:12 / 22.11.2024