Ўзбекистон | 10:13 / 02.04.2021
20611
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда шифохонага ётқизилган беморлар сони 1300дан ошди

Ўзбекистонда сўнгги бир кунда яна 200га яқин кишида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. 1 апрел қаторасига беш кун ўлим ҳолатлари қайд этилишидан кейин илк бор ўлимсиз кун бўлди. Сўнгги ойларда илк марта актив кейслар сони 1300дан ошди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1 апрел куни Ўзбекистоннинг 10 ҳудудида жами 189 кишида коронавирус қайд этилгани ҳақида хабар берди. 

«2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83239 (+189) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 3 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Наманган вилоятида,
  • 10 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 2 нафари Фарғона вилоятида,
  • 24 нафари Тошкент вилоятида,
  • 142 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
  • Бухоро вилоятида 5 нафар,
  • Жиззах вилоятида 1 нафар,
  • Наманган вилоятида 3 нафар,
  • Тошкент вилоятида 17 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81303 (+168) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1306 нафар бемор даволанмоқда, шундан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид