Жамият | 08:31 / 05.04.2021
2148
2 дақиқада ўқилади

Навоийда март ойида 458 миллион сўмлик табиий газ толон-тарож қилинган 

Жорий йилнинг март ойида Навоий вилоятида 9 та, Кармана туманида 7 та ва Хатирчи туманида 2 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ва қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Қайта ҳисоб-китобларга кўра, текширув тадбирлари давомида 692 минг метр кубдан ортиқ табиий газ талон-торож қилиниб, таъминот корхонасига 458 миллион сўм зарар етказилган.

«Hududgaz Navoiy» газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабар беришича, Кармана туманидаги «Аслам Барака Бизнес» МЧЖга қарашли ёғ заводида истеъмолчи зарур ҳужжатлар расмийлаштирмасдан газ тармоғига ўзбошимчалик билан улангани маълум бўлган. 

Шунингдек, «Осиё Гранд Кармана» МЧЖ га қарашли ёғ заводи, «Жалойир Сити» ва «Амиршох Зиё» оилавий корхоналари ҳамда тадбиркор Б.М.га тегишли новвойхонада ҳам газ таъминоти ташкилоти билан ҳеч қандай шартнома тузмасдан табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. 

Шунингдек, Кармана туманидаги Н.М.га тегишли новвойхона ва «Гўзал Хазора оқшоми» МЧЖга қарашли тикувчилик цехи, Хатирчи туманидаги «Нажмиддин ота» шунингдек, «Эшпўлатов Шоҳрух» оилавий корхоналарида лойиҳадан ташқари газ жиҳозларидан фойдаланилган.  

Ушбу ҳолатлар бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилган.

Мавзуга оид