Президент Самарқанд халқаро аэропортидаги қурилиш ишларини кўздан кечирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Самарқанд шаҳрига келди.
Улкан бунёдкорлик ишлари билан танишув Самарқанд халқаро аэропортидан бошланди. Давлат раҳбари 2019 йили вилоятга ташрифи чоғида ушбу «ҳаво бандаргоҳи»ни модернизация қилиш бўйича кўрсатмалар берган эди.
Лойиҳа доирасида янги терминал, учиш-қўниш йўлаги, тураргоҳ ва бошқа объектлар барпо этилиши белгиланган. Бугунги кунда узунлиги 3105 ва эни 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги қурилиши тугалланиб, ёритиш-сигнал чироқлари ва аэронавигация ускуналари ўрнатилмоқда.
Президент дастлаб халқаро авиация стандартлари асосида қурилган учиш-қўниш йўлагини кўздан кечирди.
Янги терминал замонавий дизайнга, бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Илгари бу кўрсаткич 400 нафар эди.
«Одамларга қулайлик яратиш асосий мақсад бўлиши керак. Бунинг учун «ақлли технологиялар»ни қўллаш, хизматларни арзон, сифатли, тезкор қилиш зарур», – деди Шавкат Мирзиёев.
Турли катталикдаги самолётлар учун 24та тураргоҳ барпо этилмоқда. Шундан учтаси «ҳаво кемалари»га музлашга қарши ишлов бериш учун мўлжалланган бўлади.
Аэропортда карго хизмати ҳам йўлга қўйилади. Давлат раҳбари бу масалага алоҳида тўхталиб, юк ташиш рақобатбардошлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
«Карго барқарор ва манфаатли бўлиши учун доимий юк керак. Бунинг учун самолётларга хизмат кўрсатиш, юкларни ортиш ва етказиб беришни арзон ва тез йўлга қўйиб, бошқа авиакомпанияларни жалб этиш зарур. Бундан ташқари, вилоятда экспортбоп мева-сабзавотларни кўпайтириб, уларни шу карго орқали жаҳон бозорига чиқариш мумкин», – деди президент.
Янги аэропортни жорий йил сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Шундан сўнг, у «очиқ осмон» режимида тўлиқ ишлай бошлайди. 1000 киши иш билан таъминланади.
Самарқанд халқаро аэропорти 1967 йилда қурилган.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024