Ўзбекистон | 08:03 / 22.04.2021
21974
1 дақиқада ўқилади

Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи тайинланди

Жамоат хавфсизлиги университетига бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий гвардияси хабар берди.

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти бошлиғи, полковник Мирзаюсуф Рустамбоев Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Президентнинг 19 апрелдаги қарори билан Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, университетда профессионал кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади.

Бундан олдин, Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид