Жамият | 18:01 / 24.04.2021
3043
2 дақиқада ўқилади

Навоийда 3,5 гектар ерни 56 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Навоий вилояти Нурота туманида 3,5 га ер майдонини 56 миллион сўмга сотмоқчи бўлган фирибгар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Н. Нурота тумани, Нурлибой қишлоғи ҳудудида жойлашган 3,5 гектар ер майдонини сотаётганда ушланган.

У деҳқон хўжалиги юритиш учун 10 нафар фуқарога ажратилган 3,5 гектар ер майдони гўёки божаси С.га тегишли эканлигига ишонтириб, ушбу ерни фуқаро А.га сотишга келишиб, ундан 56 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Н.га нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид