Ўзбекистон | 09:19 / 13.05.2021
5272
2 дақиқада ўқилади

Андижонда ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасида келишмовчилик юзага келди

Андижонда ЙПХ ходимларининг хизматига тўсқинлик қилган фуқароларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилди.

Жорий йилнинг 11 май куни Марҳамат туманига жамоат тартибини сақлаш учун жалб этилган Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ инспектори К.Жалилов хизмат вазифасини бажараётган вақтида «Мерседес» русумли автомашина ҳайдовчиси транспорт воситасининг давлат рақам белгиси кўринишини яширган ҳолда, тўхташ тақиқланган жойда тўхтагани сабабли ҳайдовчи О.М.дан тегишли ҳужжатларини сўраган вақтида ҳайдовчи ходимга фаол қаршилик кўрсатиб ҳужжатларни тақдим этмаган. Бироз вақт оралиғида бир неча фуқаро тўпланиб ходим хизматига тўсқинлик қилишган.

Ходим ҳолат юзасидан туман ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳужжатлар кўриб чиқилиши учун жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судига юборилган.

Жорий йилнинг 12 май куни мазкур ҳолат юзасидан суднинг очиқ мажлиси бўлиб ўтиб, О.М.га БҲМнинг 3 миқдорида, К.М. ва Ш.А.га 1 миқдорида, М.Ж.га 2 миқдорида жарима жазоси белгиланган ҳамда фуқаролар Ф.Х., А.Т., А.Ю.га нисбатан 5 сутка ва М.М. ҳамда Б.Н.га 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Аввалроқ, Андижонда фуқаро ва ЙПХ ходими ўртасидаги жанжал юзага келган эди.

Мавзуга оид