Ҳиндистонда таниқли курашчи қотилликда гумонланиб ҳибсга олинди
Ҳиндистонда таниқли курашчи, 2012 йилда Лондонда ўтган Олимпиадада Ҳиндистон терма жамоасининг байроқдори бўлган Сушил Кумар қотилликда гумонланиб ҳибсга олинди.
38 ёшли эркин курашчи стадиондаги муштлашув вақтида бошқа бир курашчи вафот этгандан кейин, 4 май кунидан қочоқликда юрган.
Собиқ жаҳон чемпиони муштлашув иштирокчиларидан бири, деб топилган. Полиция ҳаттоки унинг қаерда экани ҳақидаги маълумотга 1,4 минг доллар ваъда қилган.
Кумар Ғарбий Деҳлидаги Мундка қишлоғида ҳибсга олинган.
Курашчи 2010 йилда 66 кггача вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган. У, шунингдек, 2008 ва 2012 йиллардаги Олимпиадаларда мос равишда бронза ва кумуш медалларини қўлга киритган.
Спортчи 2012 йилги Лондон Олимпиадаси очилиши маросимида ўз мамлакати терма жамоасининг байроқдори бўлган.
Мавзуга оид
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024