Ўзбекистон | 18:21 / 24.05.2021
7088
2 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Москванинг Домодедово аэропортига қатновларни тиклайди

2021 йилнинг 15 июнидан бошлаб «Uzbekistan Airways» АЖ Россия Федерация пойтахти Москва шаҳрининг Домодедово аэропортига қатновларни тиклайди.

Фото: Boeing 767 Домодедово аэропортида. Дмитрий Осипов / airliners.net

Миллий авиакомпания расмий Телеграм каналида хабар берилишича, парвозларнинг тикланиши хусусидаги қарор аввало Ўзбекистон ҳаво йўллари рейсларида йўловчиларнинг қулайлигини таъминлаш ва хизмат кўрсатиш даражасини ошириш учун қабул қилинган.

«Uzbekistan Airways» АЖ ва Домодедово аэропорти ҳамкорлиги шерик авиакомпаниялар парвозларининг кенг географияси ҳамда трансфер рейслар туфайли Ўзбекистонда туризмни динамик ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратади.

«Бизнинг ҳамкорлигимиз йўловчилар учун вақт тежалиши ва учишлар учун харажатларнинг қисқариши борасида янги имкониятлар очади», — деган Uzbekistan Airways’нинг Россия Федерациясидаги ҳудудий вакили Акмал Жўраев.

Фото: Домодедово аэропорти директори Андрей Павлов / Aviation explorer

«Биз ҳамкорликнинг янги саҳифасини очмоқдамиз ва аэропортнинг технология ва нуфузидан Uzbekistan Airways’нинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш йўлида фойдаланиш ниятидамиз. Ишонаманки, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти туристларни жалб этади, авиакомпания рейсларидаги қулайлик ва хизматлар Домодедоводан учишни танлашга хизмат қилади», — деган Москванинг Домодедово аэропорти директори Андрей Павлов.

Мавзуга оид