Жамият | 09:27 / 29.05.2021
42611
1 дақиқада ўқилади

Хоразмдаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида 4 нафар ўқувчи вафот этди

24 май куни Хоразм вилояти, Янгиариқ туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Шу туманда яшовчи, 1982 йилда туғилган шахс Nexia автомашинасини бошқариб бораётиб, «Янгиариқ – Хонқа» йўлининг 14-километрида, йўл четида бораётган, 11-синф битирувчиси бўлган 6 нафар ўқувчини уриб юборган ва ариққа ағдарилган. 

Оқибатда, 3 нафар мактаб ўқувчиси ҳодиса жойида, 1 нафари шифохонада оғир тан жароҳатлари туфайли вафот этган. 2 нафар ўқувчи шифохонага ётқизилган.

Ҳолат бўйича автомашина ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид