Жаҳон | 23:29 / 03.07.2021
9752
1 дақиқада ўқилади

АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда

Ҳайвонларни эмлаш учун Zoetis компанияси ишлаб чиққан вакцинадан фойдаланилмоқда.

Фото: Jessica Christian/The Chronicle

АҚШнинг Калифорния штатидаги Окленд шаҳри ҳайвонот боғида сақланаётган жониворларни синов тариқасида коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Бу ҳақда San Francisco Chronicle хабар берди.

Ёввойи ҳайвонларда коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилганидан сўнг жониворларни эмлаш бошланди.

Ҳайвонот боғида йўлбарс, гризли ва қора айиқлар, тоғ шерлари эмланди. 

Кейинги навбатда шимпанзе, яна бир неча айиқ, шер ва гиеналар эмланади. 

Ҳайвонларни эмлаш учун Zoetis компанияси ишлаб чиққан вакцинадан фойдаланилмоқда. АҚШ қишлоқ хўжалик вазирлиги томонидан 100 турдаги сутэмизувчи ҳайвонларни синов тариқасида Zoetis вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган.

Мавзуга оид