Жаҳон | 23:15 / 31.07.2021
16098
1 дақиқада ўқилади

Толиблар Ҳирот маркази томон ҳаракатланмоқда – ОАВ

Хабар қилинишича, Ҳирот вилоятининг 17 уездидан фақат биттаси ҳукумат кучлари назорати остида қолган.

"Толибон" ҳаракати жангарилари Ҳирот шаҳрининг марказий туманлари томон ҳаракатланмоқда, деб хабар берди TOLO News телеканали.

Хабарда айтилишича, Ҳирот вилоятининг 17 уездидан фақат биттаси ҳукумат кучлари назорати остида қолган.

Икки кунлик жанглардан сўнг толиблар Ҳирот жанубидаги Малан кўпригини эгаллади, деб хабар берган телеканал манбалари. Шаҳарнинг юзлаб аҳолиси ўз уйларини тарк этган.

Шу билан бирга, Афғонистон мудофаа вазирлиги вакили Фавад Омон ўз Twitter саҳифасида Ҳирот атрофидаги вазият барқарорлашганини ёзди. 

Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ҳирот шаҳридаги штабига ҳужум қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид