«Толибон» аёлларга нисбатан шартларини маълум қилди
Қайд этилишича, барча аёллар ҳижобда юриши мажбурий бўлади. «Толибон» аёллар уйларидан ёлғиз ўзлари, эркаклар ҳамроҳлигисиз чиқишига кафолат берган.
«Толибон» ҳукмронлиги остидаги Афғонистонда аёллар таълим олиши ва ишлаши, журналистлар эса вазиятни танқид қилиши мумкин. Бу ҳақда толиблар вакили Суҳайл Шаҳин маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Arabiya.
Қайд этилишича, барча аёллар ҳижобда юриши мажбурий бўлади. «Толибон» аёллар уйларидан ёлғиз ўзлари, эркаклар ҳамроҳлигисиз чиқишига кафолат берган.
Бундан ташқари, ҳаракат жамиятдаги «самосуд»ларга барҳам беришни режалаштирган. Барча жазолар фақат суд қарори асосида ижро этилади.
Толиблар вакили ҳаракат барча афғонлар иштирок этиши мумкин бўлган инклюзив ҳукумат тузишга ҳаракат қилаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
17:13 / 25.12.2024
Ўзбекистон Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ва «Саломатлик» поездини жўнатди
17:10 / 25.12.2024
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
17:52 / 07.12.2024