Ўзбекистон | 18:16 / 16.08.2021
9127
2 дақиқада ўқилади

Оқолтин туманидаги номи бор, ўзи йўқ сайёҳлик маркази

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги йўл четига ўрнатилган номи бор, ўзи йўқ «Сайёҳлар учун марказ» ҳақидаги видеолавҳа кузатувчиларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. 

TikTok фойдаланувчиси томонидан тармоққа жойланган видео кузатувчиларнинг муҳокамасига сабаб бўлди. Унда Оқолтин тумани Саховат маҳалласи ҳудудида ўрнатилган реклама баннеридаги «Сайёҳлар учун марказ» (Center for tourists) ёзуви фойдаланувчида қизиқиш уйғотганлиги кўрсатилган. Фойдаланувчи томонидан ушбу ҳудуд атрофида ўтказилган оғзаки сўровномада эса маҳаллий аҳоли бу ҳақда билмаслиги, бундай жой йўқлигини таъкидлаган. 

Оқолтин тумани ҳокимлигининг Kun.uz’га маълум қилишича, аввалроқ ушбу ҳудудда туяқушчилик билан шуғулланувчи тадбиркор томонидан уй меҳмонхонаси ва туяқуш фермасида дам олиш жойи ташкил этилган. Режага кўра бу ерда туяқуш гўшти ва тухумини пиширилган ҳолда сотиш режалаштирилган. Бироқ 2020 йилнинг май ойида содир бўлган Сардоба сув омборидаги техноген ҳолат туфайли бу ишлар амалга ошмай қолган.

Мавзуга оид