Жаҳон | 16:21 / 18.08.2021
23541
1 дақиқада ўқилади

Толиблар Афғонистоннинг собиқ раҳбарлари билан музокаралар ўтказди

Аввалроқ ҳаракат матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид толиблар барча афғонлар иштирок этадиган ҳукумат тузиш тарафдори эканини айтганди. 

Фото: Rahmat Gul/AP

«Tолибон» сиёсий офисининг Кобулдаги вакили Анас Ҳаққоний ва унинг ҳамроҳлари Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай (2004-2014 й.), ярашиш бўйича олий кенгаш собиқ раиси Абдулла Абдулла ва сенат собиқ спикери Фазал Ҳоди Муслимёр билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

Музокаралар тафсилотлари маълум қилинмаган. 

Аввалроқ ҳаракат матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид толиблар барча афғонлар иштирок этадиган ҳукумат тузиш тарафдори эканини айтганди. 

Толибларга қарши бўлган ва мамлакатни тарк этган сиёсатчилар тақдири ҳақидаги саволга Мужоҳид: «Улар хорижда юришини истамаймиз. Бу уларнинг ҳам юрти, Афғонистон умумий уйимиз, қадриятларимиз умумий, динимиз бир, миллатимиз бир», деб жавоб берди.

Мавзуга оид