Толиблар Абдулла ва Карзайни уй қамоғида сақламоқда – ОАВ
Манбанинг сўзларига кўра, толиблар Карзайнинг автомобилини мусодара қилган ва унинг тансоқчиларидан қуролларни олиб қўйган.
«Толибон» ҳаракати Афғонистонда миллий ярашув бўйича олий кенгаш раҳбари Абдулла Абдулла ва собиқ президент Ҳамид Карзайни қўриқчиларидан маҳрум қилди. Бу ҳақда CNN телекомпанияси хабар бермоқда, деб ёзади ТАСС.
Манбанинг сўзларига кўра, толиблар Карзайнинг автомобилини мусодара қилган ва унинг тансоқчиларидан қуролларни олиб қўйган.
Шундан сўнг собиқ давлат раҳбари Абдулла Абдулланинг уйига кўчиб ўтган. Маълумот берилишича, чоршанба куни унинг уйида тинтув ўтказилган.
CNN телекомпаниясининг қайд этишича, Карзай ва Абдулла ҳозирда амалда уй қамоғида бўлиб турибди.
Ўтган ҳафтада Ҳамид Карзай ва Абдулла Абдулла толиблар номидан панжшерликлар билан музокара ўтказишганди.
Мавзуга оид
17:13 / 25.12.2024
Ўзбекистон Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ва «Саломатлик» поездини жўнатди
17:10 / 25.12.2024
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
17:52 / 07.12.2024